"IMKON SUG'URTA" Компанияси 2019 йил ташкил топган. Компаниянинг ички сиёсатига асосан Ўзбекистон суғурта бозорида бақарор ривожлантиришни таъминлаш орқали йилдан-йилга суғурта мижозлар сонини ошириб боришдан иборат. Компания Молия вазирлигининг 2019 йил 16 августдаги СФ 00249‑сонли лицензиясига мувофиқ умумий суғуртанинг 17 та класси бўйича суғурта хизматларини кўрсатади. Компаниянинг устивор йўналишлари бўлиб, сифатли ва ишончли суғурта хизматларини кўрсатиш, ҳар бир суғурта қилдирувчига алоҳида ёндошган ҳолда, ходимларнинг юқори профессионаллик даражасини таъминлаш, шунингдек суғурта даъволари юзасидан тезкорликни таъминлашдан иборат.

    Компания 17 та класс доирасида кўрсатилаётган суғурта хизматлари бўйича босқичма - босқич ривожланиш стратегиясига эга. Фаолиятнинг дастлабки босқичи Ипотека банк билан боғлиқ суғурта турлари бўлса, Компания фаолияти такомиллаштириб борилиб, бошқа манбалар ҳисобидан яъни мажбурий ва ихтиёрий суғурталашни ривожлантириш орқали суғурта бозорида компания имиджини мустаҳкамлашга қаратилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасидаги суғурта компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириб, биринчи босқичда ички бозорда кирувчи ва чиқувчи қайта суғурталаш муомилаларини амалга ошириш белгиланган. Иккинчи босқичда эса ходимлар малакаларини ошириш ва замонавий тажрибалардан келиб чиқиб, хорижий суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилиш орқали қайта суғурталаш жарёнларини такомиллаштириб борилади.