IMKON-SUG’URTA Суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта бозоридаги янги иштирокчи бўлиб, Республикамизда суғурта бозорини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, суғурта фаолиятини ривожлантириш борасида бир неча хорижий давлатларда тажриба алмашган, мижозларга суғурталаш борасида маслаҳатлар бера оладиган, Республика суғурта бозоридаги суғурталовчилар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ишларини ташкил эта оладиган, Компаниянинг узоқ ва яқин йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга оширишга қобилиятга эга жамоадан иборат.

    Шундан келиб чиқиб, Компаниямиз мутахассислари томонидан ҳозирги кунда мижозлар учун қулай ҳамда оммабоп суғурта хизматлари таклиф қилмоқда.

    IMKON-SUG’URTA –янги имкониятлар яратади шиори остида мижозларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб суғурта ҳимоясини тақдим этади.

    Ҳозирда комплекс суғурта турларини амалиётга жорий этиб бормоқда. Бу суғурта турларида Сиз, ўз мол-мулкингиз, автотранспорт воситаларини, кўчмас мулк, турли жавобгарликлар доирасидаги хатарларини, шахс сифатида ўзингизнинг саломатлигингизни ҳамда ҳаётда рўй берадиган турли  бахтсиз ҳодисалардан суғурталашнинг имкониятини берувчи ва хотиржамликни таъминлашда ўз ҳиссасини қўшадиган Компания ҳисобланади.

    IMKON-SUG’URTA Суғурта компанияси яқин келажакда Республика суғурта бозоридада ўз ўрнига эга бўлган компаниялар қаторида жисмоний ва юридик шахсларга янги ва такомиллаштирилган суғурта турларини амалиётга қўллаш тадбирлари белгиланган. Биз учун аввало мижоз хотиржамлиги, ишончи ва уннинг қадр қимматини баҳолаб беладиган суғурта хизматларини кўрсатиш долзарб мавзудир.

    Инсон ўзининг ҳаёти ва яшаш жараёнида ҳар-хил офатлар таъсиридан халос эмас. Албатта хар қандай ходиса яратувчининг олдида ожиздур, бироқ ўзингиз, мулкингиз ва яқинларингизни суғурта қилиш билан химоя қилиш бу Сизнинг имкониятингиз.