АВТОКРЕДИТНИ СУҒУРТАЛАШ

 

Суғурталовчи, мазкур суғурта шартноманинг шартларига мувофиқ, шартномада белгиланган суғурта ҳодисаси юзага келганда кредит шартномасида кўрсатилган Суғурта қилдирувчининг олган кредит суммасини суғурта полисида кўрсатилган суғурта даври мобайнида қайтара олмаган қисмини тўлаб бериш ҳамда кредит шартномаси асосида ҳарид қилинадиган (гаровга қўйилаётган) автотранспорт воситасига  етказилган зарарни қоплашни зиммасига олади. Суғурта қилдирувчи эса мазкур суғурта шартномасида кўзда тутилган тартибда ва муддатларда суғурта мукофотини (бадалини) тўлашни зиммасига олади.

Мазкур суғурта шартномаси бўйича қуйидаги рисклар суғурта қилинади:

Қарз олувчининг олган кредитини қайтара олмаслик жавобгарлигини суғурта қилиш - Суғурта ҳодисаси бўлиб қарз (кредит) олувчининг мақсадли ишлатилган кредит суммасини кредит берувчига кредит шарномасида белгиланган муддатда кайтара оламаслиги ҳисобланади. Суғурталовчининг мажбурияти кредит шартномасида кўрсатилган қайтариш муддати келганидан сўнг 60 кун ўтиб юзага келади.

Автотранспорт воситасининг йўқотилиши ёки шикастланиши - Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига суғурта шартномасига биноан  кредит шартномаси асосида ҳарид қилинган (суғурталанган) автотранспорт воситасининг олиб қочиб кетиш, ўғирлаш, ёнғин, портлаш, буюмларнинг зарбаси, йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ва табиий офатлар натижасида юз берган жисмоний йўқотилишидан ёки шикастланишидан бевосита зарарларни қоплаб беради.

Қарз олувчининг олган кредитини қайтара олмаслик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича:

суғурта ҳодисаси юзага келганда Суғурта қилдирувчи 3 (уч) кунлик муддатда суғурталовчини белгиланган тартибдаги ариза билан кредитнинг қайтарилмаслик сабаблари ва уни қайтариш бўйича кўрилаётган барча чоралари тўғрисида ёзма тарзда мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим 

 -кредит бўйича қарздорлик акс эттирилган ҳужжат;

 -кредитни мақсадли ишлатилганлигини ва белгиланган муддатларда уни қайтарилиши бўйича кўрилган чораларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Кредит белгиланган муддатда қайтарилмаганда, Наф олувчи  биринчи навбатда гаровдаги таъминот (мулк) ёки олинган кафилликдан фойдаланади (ундирилади), сўнг қарз олувчининг олган кредитини қайтара олмаслик жавобгарлигини суғурта қилиш полисидан фойдаланади.

Суғурта қилдирувчининг аризаси кўриб чиқилганидан ва кредит қайтарилмаганлиги аниқлангандан сўнг, қарз олувчи, қарз берувчи ва Суғурталовчи ўртасида 3 томонлама,
3 нусхада далолатнома тузилади. Далолатнома суғурталовчининг жавобгарлиги юзага келганидан сўнг 3 кун ичида тузилади. Далолатнома Суғурталовчининг амалдаги қонунчиликка асосан суғурта тўловини тўлаш ёки рад этиш ҳуқуқи мавжуд бўлган масъул ходими томонидан имзоланади.

Суғурталовчи томонидан Наф олувчига (банкка) суғурта тўлови амалга оширганидан сўнг Суғурта қилдирувчига кредиторларидан (суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор) келиб тушган маблағлар Суғурта қилдирувчи томонидан Суғурталовчининг ҳисоб рақамига тўланган суғурта тўлови учун ўтказилиши шарт.

Автотранспорт воситасининг йўқотилиши ёки шикастланиши риски бўйичасуғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол
(72 соат ичида) Суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Ушбу мажбуриятнинг бажарилмаслиги Суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.

Ҳодиса тўғрисидаги аризада Суғурта қилдирувчи қуйидагиларни кўрсатади:

- ҳодисанинг санаси ва тафсилотлари;

- ҳодиса юзага келганда Суғурта қилдирувчининг амалга оширган ҳаракатлари;

- шикастланган мазкур автотранспорт воситасининг бошқа суғурта шартномалари асосида суғурталанганлиги ёки йўқлиги тўғрисида;

- учинчи шахслардан олинган зарар компенсациясининг миқдори.    

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Автотранспорт воситаси йўқотилганда:

а) Суғурта қилдирувчи тегишли органларни (йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги органлари ва ҳоказо) юз берган ҳодиса тўғрисида хабардор қилганлиги ва юз берган ҳодиса бўйича тергов (текширув) нинг бориши тўғрисида маълумотнома;

б) суғурта полиси.

Автотранспорт воситаси шикастланганда:

а) тегишли органларнинг (йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги органлари ва ҳоказо) ваколатли вакиллари тузган, ҳодисанинг иштирокчилари ва ҳолатлари кўрсатилган далолатноманинг (қарор ёки маълумотноманинг) асл нусхаси;

б) йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари воқеа жойини кўздан кечириши баённомасининг нусхаси ва ЙТҲ нинг схемаси;

в) баҳолаш фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган мустақил баҳолаш ташкилотининг автотранспорт воситасини тиклаш учун зарур бўлган ишларнинг рўйхати кўрсатилган калькуляциясининг нусхаси;

г) алкоголли, гиёҳвандлик, токсик ёки исталган турдаги мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича ҳодиса иштирокчиларининг суд-тиббий экспертизасининг хулосаси;

д) суғурта полиси.

Суғурталовчи суғурта ҳодисасининг ҳолатларига боғлиқ ҳолда қўшимча маълумот ва ҳужжатларни (паспорт, автотранспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, бошқариш ҳуқуқи юзасидан ишончнома ва ҳоказо) талаб қилишга ҳақлидир.

Суғурта қилдирувчининг аризаси берилганидан кейин 3 кунлик муддатда Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчининг иштирокида шикастланган автотранспорт воситасини кўздан кечириш далолатномаси тузилади. 

Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома барча керакли ҳужжатлар олинганидан ва Суғурталовчи томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан кейин тузилади. Уни тузиш учун Суғурталовчи, зарур бўлганда, суғурта ҳодисаси билан боғлиқ бўлган маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва суғурта ҳодисасининг ҳолатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган бошқа муассасалардан сўраб олади, шунингдек суғурта ҳодисасининг сабабларини ва ҳолатларини мустақил аниқлаш ҳуқуқига эга.

Суғурта товони тўланади:

а) автотранспорт воситаси ўғирланган ёки тўлиқ нобуд бўлган ҳолда - Суғурта шартномасида ушбу автотранспорт воситаси учун кўрсатилган тўлиқ суғурта пули суммаси миқдорида;

б) автотранспорт воситаси шикастланган ҳолда - автотранспорт воситасига етказилган моддий зарар миқдорида.   

Суғурта товони суммасига шунингдек (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) Суғурта қилдирувчининг автотранспорт воситасини қутқариш ва энг яқин таъмирлаш шаҳобчасига ёки доимий яшаш манзилига ташиш харажатлари, калькуляцияни тузиш ва фото (видео) суратга олиш учун харажатлари киритилади.

Суғурта товони миқдори суғурташартномасида/полисида белгиланган суғурта пули суммасидан ошмаслиги лозим.

Суғурта товони Суғурталовчи томонидан у барча керакли ҳужжатлар олганидан ва суғурта ҳодисаси эътироф этилганидан кейин 10 банк куни ичида тўланади.

Суғурта товони аризада кўрсатилган Наф олувчи Суғурта қилдирувчининг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.