ҚУРИЛИШ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ СУҒУРТАЛАШ

Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг Суғурта ҳодисаси туфайли йўқотилиши ёки шикастланиши натижасида кўрган зарарини қуйидаги қалтисликлардан суғурта қилади:

- Ҳар қандай кутилмаган тасодифий ва тўсатдан рўй берувчи ҳодисалар натижасида суғурталанган мулкнинг шикастланишига ёки нобуд бўлишига сабаб бўлувчи ҳақиқатда содир бўладиган воқеалар, яъни ёнғин, чақмоқ, портлаш, учувчи аппаратларнинг қулаши, ўз-ўзидан ёниш, ўғирлик ва учинчи шахсларнинг қасддан содир этган ҳаракатлари, сув тошқини ва сув босиши, қувурларнинг ёрилиши, бўрон, довул, зилзила, сел, кўчки, тупроқнинг чўкиши, ўпирилиш, қулаш, қисқа туташув, ортиқча кучланиш, электр ёйлари, машина ва механизмлар, қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг қулаб тушиши, нуқсонли материаллар ва конструкцияларни қурилиш қоидаларига амал қилмаган ҳолда қўллашдан кўрилган зарар, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шасхлар олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши.

Суғурта қилдирувчи мазкур шартномага асосан белгиланган Суғурта мукофотини тўлагандан сўнг, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига Суғурта товонини тўлаб бериш юзасидан моддий зарар ва жавобгарлик бўйича мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

Шартномага асосан қурилиш майдонида кутилмаган тасодифий ва тўсатдан рўй берувчи ҳодисалар натижасида суғурталанган мулкнинг шикастланишига ёки нобуд бўлишига сабаб бўлувчи ҳақиқатда содир бўладиган воқеалар, яъни ёнғин, чақмоқ, портлаш, учувчи аппаратларнинг қулаши, ўз-ўзидан ёниш, ўғирлик ва учинчи шахсларнинг қасддан содир этган ҳаракатлари, сув тошқини ва сув босиши, қувурларнинг ёрилиши, бўрон, довул, зилзила, сел, кўчки, тупроқнинг чўкиши, ўпирилиш, қулаш, қисқа туташув, ортиқча кучланиш, электр ёйлари, машина ва механизмлар, қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг қулаб тушиши, нуқсонли материаллар ва конструкцияларни онгсиз равишда қўллашдан кўрилган зарар, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахслар олдида фуқаролик жавобгарлигининг пайдо бўлиши Суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

СУҒУРТА ТОВОНИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Моддий зарар бўйича Суғурталовчи ва Суғурта қилдирувчи ўзаро қайд этиб ўтилган мулкларга ёки уларнинг қисмига суғурта муддати давомида Суғурта ҳодисаси натижасида кутилмаганда ва тўсатдан етказиладиган, тўланмайдиган ҳолатлар бўйича шартлашилмаган сабаблар натижасида шикастланган, мулкни таъмирлаш ва алмаштиришга зарурият келтириб чиқарадиган моддий зарарни ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан қоплаб беради, бироқ жами ҳар бир суғурта ҳодисаси  ва умумий сумма бўйича шартномада шартлашилган суғурта пулидан ошмаган миқдорда қоплаб беради.

Жавобгарлик бўйича Шартнома доирасида зарар ёки шикастланиш қуйидаги тартибда қопланади:

а) суғурталанган мулкларнинг шикастланишидан аввалги ҳолатига келтириш учун бартараф этиш мумкин бўлган шикастланиш таъмирлаш ҳаражатлари  бўйича қопланади;

б) суғурталанган мулкларнинг шикастланиши оқибатида тўлиқ нобуд бўлиши, мазкур шартномани шартларини бажариш ва қўшимча шартларига риоя қилиш шарти билан мулкни ҳақиқий баҳоси билан бироқ кўрсатилган суғурта пули миқдорида қоплаб берилади.

Суғурталовчи таъмирлаш ишлари қилинганлиги ёки шикастланган қисмини алмаштирилганлиги ҳақида хужжатлар ёки зарур ҳисоб-китоб хужжатлари тақдим қилингандан  сўнг зарарни қоплаб беради.

Суғурта ҳодисаси  рўй берганда таъмирлашга бериладиган барча шикастланишларни таъмирлаш ишларига кетган харажатлар суғурталанган мулкларни баҳосидан ошиб кетганда зарарни тугатиш “б” кичик бандидаги шартлар тартибида амалга оширилади.

Агар таъмирлаш охирги таъмирлашни охирги қисми ҳисобланиб, таъмирлаш ишлари бўйича жами ҳаражатлар ошиб кетмаса, Суғурталовчи тахминий таъмирлаш ишларига ҳаражатларни қоплаб бериши мумкин.

Шартнома доирасида бўлиши мумкин бўлган ўзгартиришларга, қўшимчаларга  ёки янгиликларга алоқадор ҳаражатларга қоплама тўланмайди.

Суғурталовчи жавобгарлик бўйича Суғурта қилдирувчига юқори даражада шартномада қайд этилган Суғурта пули чегарасида, яъни Суғурта қилдирувчи фуқаролик жавобгарлиги олиб борадиган суммада:

а) бахтсиз ҳодиса рўй бериши натижасида учинчи шахсларни танаси шикастланишига  ёки касалланишига (ўлимига);

б) суғурта даври мобайнида учинчи шахсларнинг мулкига бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарар ва шикастланишларга, агар бу бахтсиз ҳодиса моддий зарар бўйича  суғурталанган қурилиш  ва монтаж ишлари  олиб борилаётганда қурилиш майдонининг ўзида ёки бевосита ёнгинасида рўй берса қоплаб берилади.

Суғурта ҳодисаси бошланганда Суғурта қилдирувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс, суғурталовчининг сўровномаларини ёки талабларини кутиб ўтирмасдан, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни камайтиришнинг имкони бўлган барча чораларини кўриши ва 7 календарь кундан кечикмай суғурталовчини содир бўлган ҳодисадан ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Суғурта қилдирувчининг ёзма аризаси олингандан ва суғурта товони тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар олингандан кейин комиссия тузилади, комиссия таркибига Суғурта қилдирувчининг ва суғурталовчининг вакиллари, шунингдек, зарурат бўлганда, манфаатдор шахс ҳисобига ваколатли ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

Барча тарафлар маълумотномага имзо чекадилар ва имзо чекиш жараёнида ўз эътирозларини маълумотномада акс эттирадилар.

Тузилган маълумотномалар Суғурта ҳодисаси тан олинганлиги ёки тан олинмаганлигини билдирмайди ва маълумотномалар асосида Суғурта товони тўланмайди.

Суғурталовчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириши ва зарур ҳолатларда, бошқа керакли ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Суғурта қилдирувчи ҳар қандай ҳолатда ўз маблағлари ҳисобидан Суғурта ҳодисаси билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни (Суғурта ҳодисасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусҳаси ва ҳодиса тафсилотлари ҳақида маълумотнома) ишлаб чиқиш, ҳарид қилиши ва Суғурталовчига тақдим этиши шарт.

Суғурта қилдирувчи Суғурта ҳодисаси содир бўлганда зарарланган мол-мулкни таъмирлаш, сотиш, металлоломга топшириш ёки бировга бериш, ёқиб юбориш, йўқ қилиш ва бошқа ишларни Суғурталовчи билан келишган ҳолда (ёзма равишда) амалга оширади.

Суғурта товони ҳақиқий етказилган зарар миқдорида, агар Суғурта шартномасида Франшиза қўлланилган бўлса, ушбу Франшиза миқдори ҳисобга олиниб, лекин шартномада белгиланган Суғурта пулидаги миқдоридан ошмаган ҳолда белгиланади.

Суғурта пули объект баҳосидан кам қилиб белгиланганлиги учун  Суғурталовчи Суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурта қилдирувчига у кўрган зарарни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 936-моддасига асосан Суғурта пулининг объект баҳосига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплайди.

Суғурта товони далолатномага қўл қўйилган кундан бошлаб 5 (беш) банк куни ичида тўлаб берилади.

Суғурта товони мазкур Суғурта шартномасига асосан ҳисоб рақамга пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Суғурта ҳодисаси рўй берганда яна амал қилинаётган Суғурта шартномаси мавжуд бўлса ёки зарар етказган шахсдан Суғурта қилдирувчи фойдасига моддий зарар ундирилган бўлса, тўланган ёки қопланган зарарни чегириб ташлаган ҳолда Суғурта товони тўлаб берилади.