СПОРТЧИЛАРНИ БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН ЭҲТИЁТ ШАРТ СУҒУРТАЛАШ

Суғурта қилдирувчилар ёки Суғурталанган шахслар (шартнома иловасидаги рўйхатда кўрсатилган шахслар)нинг ҳаёти ва соғлиғига боғлиқ, Қонунларга зид келмайдиган мулкий қизиқишлари.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

Қуйидаги ҳодисалар Суғурта ҳодисалари ҳисобланади:

а) Суғурталанган шахснинг спорт мусобақалари ёки машғулотлар ўтаётган пайтда бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланиши;

б) Суғурталанган шахснинг спорт мусобақалари ёки машғулотлар ўтаётган пайтда бахтсиз ҳодиса туфайли ўлиши;

а-кичик бандда кўзда тутилган суғурта ҳодисалари рўй берганда суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарор даволаш муассасасининг ҳужжатлари асосида қабул қилинади.

Суғурта ҳодисаси - Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг танаси жароҳатланишига, тана аъзолари ишлаш функциясининг ўзгаришига ёки ўлимига олиб келувчи табиатда бўладиган ҳодисалар натижасида келиб чиққан шикастланиш (майибланиш)лар ёки ўлим ҳисобланади. Жумладан: куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, (шамоллаш ва касаллик туфайли вафот этишдан ташқари), электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари, портлаш ҳамда ҳайвонлар тажовузи, тишлаши натижасида шикастланишлар, ғараз ниятли шахсни ҳужуми, Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир жисмни тушиб кетиши, жисмнинг урилиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракати вақтида йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар, тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши, тиш синиши, нотўғри тиббий манупуляция натижасида аъзоларнинг узилиши (жароҳатланиши, вафот этиши).

Бахтсиз ҳодиса – Ҳусусияти, вақти ва жойи аниқланиши мумкин бўлган турли ташқи омил (жисмоний, кимёвий, техник ва бошқа)ларнинг тўсатдан, кутилмаган ҳолатда таъсир этиши.

Бахтсиз ҳодиса деганда Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда уларнинг танаси жароҳатланишига, тана аъзоларининг ишлаш функцияси ўзгаришига ёки ўлимига олиб келувчи табиатда бўладиган ҳодисалар натижасида келиб чиққан шикастланиш (майибланиш)лар ёки ўлим ҳисобланади. Жумладан, куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, (шамоллаш ва касаллик туфайли вафот этишдан ташқари), электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари, портлаш ҳамда ҳайвонлар тажовузи, тишлаши натижасида шикастланишлар, ғараз ниятли шахсни ҳужуми; Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир жисмни тушиб кетиши, жисмнинг урилиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракати вақтида йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар; тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши, тиш синиши, нотўғри тиббий манупуляция натижасида аъзоларнинг узилиши (жароҳатланиши, вафот этиши) тушунилади.

СУҒУРТА ДАЪВО АРИЗАСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

СУҒУРТА ТОВОНИ, СУҒУРТА ПУЛИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

Суғурта товони ёки суғурта пулини олиш ҳуқуқи шартнома кимнинг фойдасига тузилган бўлса ўша шахсга, Суғурталанган шахс вафот этганда эса Наф олувчига тегишли бўлади, Наф олувчи кўрсатилмаган ҳолларда эса Суғурталанган шахснинг қонун бўйича ворисига тегишлидир.

Суғурта ҳодисаси юз берганда, Суғурта қилдирувчи Суғурта ҳодисаси содир бўлган вақтдан 30 (ўттиз) банк кунидан кечикмай Суғурталовчини рўй берган ҳодиса тўғрисида ҳодисани қайд этиб қўйиш мақсадида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Суғурта ҳодисаси натижасида Суғурталанган шахс ҳаёти ва саломатлигига зарар етганида Суғурталанган шахсга суғурта товони миқдорида шифокор-эксперт хулосаси асосида тўловлар жадвалига биноан даволаш муассасасининг ҳужжатлари асосида шикастланиш даражаси фоизи ҳисобида аниқланади.  

Суғурта ҳодисаси натижасида Суғурталанган шахс вафот этганда Суғурта пули тўлиқ шахсий суғурта пули миқдорида аниқланади ва Наф олувчига тўланади. 

Суғурта товонини олиш учун Суғурталовчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиққа зарар етганда:

-суғурта полиси;

-Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи)нинг аризаси;

-жароҳат туфайли даволанганлиги тўғрисида даволаш–профилактика муассасасидан маълумотнома ёки суғурта ҳодисаси сабаблари, санаси, ташҳиси, даволаш диагностикаси, даволаниш давомийлиги кўрсатилиши лозим бўлган бошқа тиббий ҳужжат;

-зарур ҳолларда суғурта ҳодисаси ҳаққонийлиги ва ҳолатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, жумладан рентген сурати, тергов ёки суд идораларининг ҳужжатлари ва бошқалар;

-шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

б) бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этганда:

-суғурта полиси;

-Наф олувчи шахс (ворис)нинг аризаси;

-ФХДЁ бўлими томонидан берилган Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхаси;

-ворислик ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат;

-шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Суғурталанган шахснинг юмшоқ тўқималари, қулоғи, кўзи, сийдик йўллари, жинсий аъзолари шикастланганда Суғурталанган шахс тақдим этган тиббий ҳужжатлардан ҳулоса чиқариш учун керакли маълумотлар етарли бўлмаса, жароҳат олган шахс Суғурталовчи томонидан мутахассис шифокор ҳузурига юборилиши мумкин.  

Суғурта шартномаси (Суғурта полиси) бўйича Суғурталовчи Суғурта ҳодисаси              юз берганда Суғурта қилдирувчига (Суғурталанган шахсларга) ёки Наф олувчи шахсга шартлашилган Суғурта пули ёки унинг тегишли қисмини Давлат ижтимоий таъминот пулидан қатъий назар тўла ёки қисман тўлаши лозим.

Юз берган бахтсиз ҳодиса Суғурта ҳодисаси деб тан олинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида суғурта шартномаси шартларига кўра суғурта товонини тўланади.

Суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурталанган шахс бўйича бир неча суғурта ҳодисалари оқибатида тўланадиган суғурта товони тўловининг умумий суммаси шахсий суғурта пули чегарасидан ошиб кетмаслиги лозим.

Суғурта товони (Суғурта пули) Суғурталанган шахс (Наф олувчи)нинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиб бериш орқали тўланади.