ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ  СУҒУРТА ҚИЛИШ

 

Ушбу Суғурта шартномаси, суғурта фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилигига ҳамда Компания Уставига мос равишда бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини eтиштиришда “Буюртмачи” корхоналар томонидан аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг фермер хўжаликлари томонидан қайтара олмаслиги натижасида етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчининг Ўзбекистон Республикаси худудидаги қонунчиликка асосан фаолияти юзасидан унинг Қарздори ночорлиги (банкротлик) натижасида зарар кўрганлиги ҳолати бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

  Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи билан «Буюртмачи» корхона ўртасида тузилган шартномасида белгиланган муддатларда “Буюртмаси” томонидан тўланган аванс маблағлари доироасида тўлиқ ёки қисман қишлоқ хўжалик махмулотларини етказиб берилмаслиги натижасида зарарнинг юзага келиши суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади.

  Қуйидаги ҳоллар Суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди ва Суғурталовчи Суғурта мажбуриятини олиб бормайди:

  • Суғурталовчи ва қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар томонидан агротехник тадбирлар бўйича ўтказилган мониторинг натижаларига асосан тузилган салбий хулосага кўра аванс(бўнак) маблағлари берилиши тўхтатилмаган бўлса;
  • Суғурта қилдирувчи етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича нотўғри ёки қалбаки маълумот тақдим қилган бўлса;
  • қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи ёки «Буюртмачи» корхона томонидан қонунга хилоф хатти харакатлар амалга оширилган бўлса;
  • Суғурта қилдирувчи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотини тўлиқ қабул қилиб  олиш учун ўз вақтида чоралар кўрмаган бўлса;
  • етказилган маҳсулот сифати талабга жавоб бермаганлиги учун Буюртмачи томонидан маҳсулот қабул қилинмаган бўлса.

СУҒУРТА ТОВОНИ

          Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчи билан «Буюртмачи» корхона ўртасида тузилган шартномасида белгиланган муддатларда “Буюртмаси” томонидан тўланган аванс маблағлари доирасида қишлоқ хўжалик махсулотлари тўлиқ ёки қисман етказиб берилмаганлиги тўғрисида Суғурталовчига 5(беш) банк иш кунидан кечиктирмаган муддатда Суғурта қилдирувчи хабарнома беради.

          Суғурта қилдирувчи хабарнома билан бирга суғурта ходисаси бўлганлиги ва суғурта товонини аниқлаш бўйича қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади :

  • қайтарилмаган аванс (бўнак) миқдори тўғрисида Суғурта қилдирувчи ташкилоти раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган якуний ҳисоб-китоб бўйича маълумотнома;
  • “Суғурта қилдирувчи” –(“Буюртмачи” корхона) билан қишлоқ хўжалик махсулотларини етказиб бериш шартномасини тузган корхона ўртасида мавжуд бўлган қарздорлик ҳақида тузилган солиштирма далолатнома нусхаси; Агар корхона томонидан солиштирма далолатномасини имзолашдан бош тортилса, бу холда “Суғурта қилдирувчи” томонидан тегишли тартибда солиштирма далолатномаси корхонанинг почта манзилиги юборилади ва уч кун ичида ёзма шаклда рад жавоби келмаса солиштирма далолатномаси имзо чекилган хисобланади, бу холда “Суғурта қилдирувчи” бир томонлама имзо чекилган солиштирма далолатномаси билан бирга почта квитанциясини тақдим этади; 
  • аванс маблағлари йўналтирилган хизмат кўрсатувчи корхоналар билан мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги солиштирма далолатномалари нусхалари;
  • Қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштириш учун “Буюртмачи” корхона томонидан ажратилган аванс (бўнак) маблағлари ҳаракати бўйича Суғурта қилдирувчининг ҳисоб - варағидан кўчирма;
  • Суғурта полислари нусхаси.
  • Аванс маблағларининг қайтарилмаслик сабабларини тасдиқловчи айбдор шахслар тўғрисида ҳужжатлар.

          Суғурта товони ҳажми - берилган Суғурта полис бўйича Суғурта пули (жавобгарлиги)дан якуний ҳисоб-китоблар ва статистика маълумотлари асосида аванс (бўнак) олувчи томонидан “Буюртмачи” корхонага топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти қиймати ва аванс маблағлари йўналтирилган дебиторлик қарзларининг айирмаси билан аниқланади.

          Суғурталовчи ҳужжатларни олгач, суғурта ҳодисаси тан олинганлиги тўғрисидаги далолатнома тузилгандан сўнг 5 (беш) банк иш куни ичида  “Буюртмачи” корхонага  Суғурта товонини тўлаб беради.

Суғурта товони тўлаш рад қилинганда унинг сабаблари асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиниши ва 15 (ўн беш) кун муддатда Суғурта қилдирувчига ёзма хабар берилади.