ГАРОВГА ҚЎЙИЛАЁТГАН МАХСУС ТЕХНИКАЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ

ГАРОВГА ҚЎЙИЛАЁТГАН МАХСУС ТЕХНИКАЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ ТУРИ

Мазкур суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (Суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (Суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (Суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (Суғурта қилдирувчига ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга, наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган махсус техникаларга етказилган зарарни шартномада белгиланган сумма (Суғурта пули) доирасида қоплаш (Суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.

 СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

Мазкур шартномага кўра қуйидагилар суғурта ҳодисаси ҳисобланади:

а) суғурталанган махсус техниканинг доимий сақланиш жойида ёки ҳаракатда бўлган вақтида зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилиши;

б) сув тошқини, кучли шамол, бўрон, жала, сел, тупроқнинг емирилиши, дўл, қалин қор ёғиши, кўчки, яшин уриши, зилзила;

в) ёнғин, портлаш, ЙТҲ (йўл транспорт ҳодисаси), жисмларнинг урилиши, табиий офатлар;

г) учувчи аппаратлар, механизм ва машиналарнинг қулаши;

д) махсус техникани олиб қочиш, ўғрилик, босқинчилик, учинчи шахслар томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир этилиши.

 

  СУҒУРТА ТОВОНИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

Суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи содир бўлган ҳодиса ҳақида Суғурталовчига 3 (уч) кун ичида ёзма равишда хабарнома беради.

Суғурта товони Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига унинг ёзма равишдаги аризаси, қуйида кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда Суғурталовчи томонидан тузилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномага асосан тўланади.

Суғурта қилдирувчи ўз аризасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

Махсус техника йўқотилганда:

  1. ушбу ҳодиса бўйича тегишли органлар (ДЙҲХХ, Ички ишлар органлари, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва бошқалар)нинг маълумотномалари;
  2. Суғурта полиси.

Махсус техника зарарланган ёки нобуд бўлганда:

  1. тегишли органлар (ДЙҲХХ, Ички ишлар органлари, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ва бошқалар)нинг содир этилган ҳодиса ва унинг тафсилотлари тўғрисида тузган баённомасининг тасдиқланган нусхаси;
  2. ЙТҲда ҳайдовчининг қонида алкоголь бор ёки йўқлигини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаси;
  3. тегишли лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш ҳисоботи;
  4. Суғурта полиси нусхаси.

Юқоридаги ҳар иккала ҳолда қуйидаги хужжатларнинг ҳам нусхалари илова қилиниши шарт:

  1. махсус техникани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (ишончнома, сертификат ёки бошқалар);
  2. ҳайдовчилик гувоҳномаси (ҳаракатланувчи техникаларда);
  3. йўл варақаси (агар юридик шахс бўлса);

Шунингдек, зарарланган махсус техниканинг фотосурат ёки видеотасмалари.

Суғурталанган махсус техниканинг зарарланиши ёки йўқотилишини келтириб чиқарувчи Суғурта ҳодисаси рўй берганда, ҳодиса тафсилотлари ўрганилади.

Суғурталовчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида махсус техникага етказилган зарар миқдори аниқланади ва маълумотнома тузилади. Маълумотнома тузишда Суғурталовчи ҳодиса тафсилоти тўғрисида тегишли органлар (ДЙҲХХ, Ички ишлар органлари, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Гидрометеорология хизмати ва бошқалар)дан ҳодиса билан боғлик бўлган маълумотларни сўраб олишга, шунингдек содир этилган ҳодиса тафсилоти ва сабабларини холис аниқлаштиришга ҳақли).

Тузилган маълумотномалар Суғурта ҳодисаси тан олинганлиги ёки тан олинмаганлигини билдирмайди ва маълумотномалар асосида Суғурта товони тўланмайди.

Суғурталовчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириши ва зарур ҳолларда, ҳодиса тафсилотига тегишли бўлган бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Махсус техникага етказилган зарар миқдорини ва Суғурта ҳодисаси рўй берганлигини исботлаш Суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи зиммасида бўлади.

Суғурта товони ҳақиқий етган зарар миқдорида, лекин шартномада белгиланган Суғурта пулидан ошмаган ҳолда белгиланади.

Суғурталовчи тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, Суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ёки Суғурта ҳодисаси рўй бермаганлиги ҳақида қарор қабул қилади. Қарорда Суғурта товони миқдори белгиланади.

Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори Суғурта қилдирувчига (Наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин 15 (ўн беш) кундан кечиктирмай хабар қилинади ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олади.

Суғурта товони суғурта ҳодисасини тан олиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида Наф олувчининг розилигига биноан Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига тўлаб берилади. Суғурта ҳодисаси натижасида Суғурта қилдирувчи (жисмоний шахс бўлса) вафот этган тақдирда, Суғурта товони унинг ворисига шартномада белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Суғурта товони Суғурта шартномасига асосан Суғурта қилдирувчининг ёки                           Наф олувчининг ҳисоб рақамига (жисмоний шахс бўлса, шахсий ҳисоб рақамига) пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Суғурта ҳодисаси рўй берганда, Суғурталанган автотранспорт воситасига етказилган зарар бошқа суғурталовчилар томонидан қопланган бўлса, Суғурта товони зарарни қопланмай қолган қисми учун тўлаб берилади.

Суғурта товонини аниқлашда қуйидаги ҳаражатлар инобатга олинмайди:

  • Суғурта ҳодисаси билан боғлиқ бўлмаган махсус техникани таъмирлаш нархи;
  • Суғурталанган махсус техникага техник хизмат кўрсатиш нархи;
  • Эскирганлиги, яроқсизлиги туфайли махсус техникани тиклаш ёки қайта жиҳозлаш, яъни, айрим қисмлари, деталлари ҳамда анжомларини таъмирлаш ёхуд алмаштириш билан боғлиқ ишлар нархи.

Мазкур шартномада суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплайди.

Махсус техника тўлиқ йўқотилганда, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига суғурта товонини суғурталанган автотранспорт воситасининг суғурта пули миқдорида тўлайди.