КАФОЛАТНИ СУҒУРТАЛАШ

 

            Суғурталовчи ушбу Шартнома билан шартлашилган тўлов (суғурта мукофоти) эвазига ушбу Шартномада кўрсатилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда Суғурта қилдирувчига мазкур воқеа оқибатида етказилган зарарларни ушбу Шартномада белгиланган миқдор (суғурта пули) чегарасида қоплаш мажбуриятини олади.

  Суғурта объекти бўлиб Суғурта қилдирувчининг Принципал томонидан Суғурта қилдирувчи берган кафолати бўйича Наф олувчига тўлаган маблағларни қоплаш мажбуриятларини бажарилмаслиги натижасида юзага келган зарарлар билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади. 

  Суғурта ҳодисаси бўлиб кафолатга мувофиқ тўланган маблағни қайтариш бўйича белгиланган муддат тугаши билан Кафолатни тақдим этиш шартномасига биноан берилган кафолат бўйича Наф олувчига тўланган маблағни Принципал Суғурта қилдирувчига қайтаришга қобилиятсиз бўлиши натижасида Суғурта қилдирувчига зарар етишига олиб келган воқеа ҳисобланади.

Суғурта ҳодисаси содир бўлиши билан боғлиқ зарарни қоплаш ҳақидаги талаб Суғурталовчи томонидан фақат кутиш даври тугагандан кейин, лекин зарар юзага келган санадан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмасдан, Суғурта қилдирувчи тақдим этган ҳужжатлар ва Суғурта қилдирувчига зарар етказилганлигини тасдиқловчи далиллар асосида кўриб чиқилади.

Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юзага келганлигини талаб қилиш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши шарт:

- Суғурта полиси;

- Наф олувчининг Кафолатни бажарилиши тўғрисида ёзма талабномаси;

- Кафолатни бажариш учун Суғурта қилдирувчининг ҳисобидан пул маблағларини рўйхатдан чиқариш ҳақида банк кўчирмаси;

Суғурталовчи суғурта ҳодисаси сабаблари ва тафсилотларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида суғурта ҳодисасини тан олиш ёки тан олмаслик ҳақида қарор чиқарилади. Суғурталовчи суғурта ҳодисасини тан олган тақдирда Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, суғурта товонининг миқдори белгиланади. Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига суғурта товонининг тўлови суғурта ҳодисаси тан олинган ва Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома имзоланган кундан 10 (ўн) кун ичида амалга оширилади.

Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиши ҳақидаги қарори Суғурта қилдирувчи суғурта товонининг тўланиши ҳақидаги ариза билан мурожаат этгандан бошлаб, унга ўн беш кун ичида хабар қилиниши ва рад этишнинг асосланган сабабларини ўз ичига олган бўлиши керак.

Принципалнинг жавобгарлиги бўйича Суғурталовчи Суғурта товонини тўлаган тақдирда, қопланган зарарни талаб қилиш ҳуқуқи Суғурта қилдирувчидан Суғурталовчига ўтади.

Суғурта қилдирувчи ушбу шартнома бўйича суғурта товонини олгунга қадар Суғурталовчига барча ҳужжатлар ва исботларни ҳамда Суғурталовчи унга ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этиши шарт. 

Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига Битим ва Кафолат шартларидан келиб чиқадиган, ҳар қандай чекловлардан озод (кредиторлик тилхати, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва б.) ҳар қандай шахс ёки ташкилотга барча регресс ҳуқуқини тақдим этиши шарт, агар шундай бўлса, Суғурталовчи учинчи шахслар олдида талаб қилиш бўйича устувор ҳуқуққа эга бўлиши шарт.