УЙ-ЖОЙ (КВАРТИРА) ЭГАЛАРИ ФУҚАРОЛИК  ЖАВОБГАРЛИГИНИ СУҒУРТАЛАШ

 

Мазкур Шартнома шартлари асосида Суғурталовчи Ўзбекистон Республикасидаги барча юридик ва жисмоний шахсларини-Суғурта қилдирувчини (шу жумладан ижара шартномаси асосида фойдаланувчи) ўз уй-жойи (квартираси) дан фойдаланишида, жорий ва капитал таъмирлашида ҳамда тузилишини ўзгартиришида (якка тартибда қурилган уй-жойлар учун) Учинчи шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) нинг ҳаёти ва саломатлигига, мол-мулкига етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлигини суғурталайди.

Суғурта қилдирувчи Суғурта мукофотини тўлагандан сўнг, Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг (шу жумладан ижара шартномаси асосида фойдаланувчи) ўз уй-жойи (квартираси) дан фойдаланишида, жорий ва капитал таъмирлашида ҳамда тузилишини ўзгартиришида (якка тартибда қурилган уй-жойлар учун) Суғурта ҳодисалари содир бўлганда Суғурта товони (Суғурта пули) тўлаб бериш мажбуриятини олади.

 Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг (шу жумладан ижара шартномаси асосида фойдаланувчининг) ўз уй-жойи (квартираси) дан фойдаланишида, жорий ва капитал таъмирлашида ҳамда тузилишини ўзгартиришида (якка тартибда қурилган уй-жойлар учун) қуйидаги Суғурта ҳодисалари содир бўлганда Суғурта товони (Суғурта пули) тўланишини амалга оширади:

  • Суғурта қилдирувчини Учинчи шахслар олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши ҳолатлари;
  • Суғурта қилдирувчининг зиммасига Қонунга мувофиқ юклатилган вазифаларни бажарилиши ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги, унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида Учинчи шахсларга зарар етказилишига олиб келган тарзда зарар етказилиши ҳолатлари;
  • Учинчи шахсга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвони ихтиёрий тартибда Суғурталовчи билан келишилган ҳолда Суғурта қилдирувчи томонидан даъвони қондирилиши;
  • ҳавф - юз бериши мумкин бўлган, тасодифий характерда, аниқ бўлиши лозим.

Суғурталовчи содир бўлган Суғурта ҳодисасини тасдиқловчи барча ҳужжатлар олингандан кейин ҳодисани тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотномани тузади.

Етказилган зарар бўйича Суғурта товони Суғурта пули доирасида аниқланади ва тўланади. Зарар миқдори айбдор, жабрланувчи шахс ёки унинг ишончли вакили иштирокида аниқланади.

Суғурталовчи зарур бўлган ҳолатларда зарарни аниқлаш учун бетараф экспертни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Зиддиятлар вужудга келган ҳолларда зарар миқдори суд орқали аниқланади.

Етказилган зиён учун Суғурта товони (Суғурта пули), жабрланувчига унинг бошқа Суғурта шартномалари юзасидан мазкур ҳодиса учун тўланиши лозим бўлган Суғурта пулидан қатъий назар, тўланади.

Жабрланувчининг сиҳат-саломатлигига етказилган зиён учун тўлов миқдори, Суғурталовчи томонидан даволаш муассасаси берган тегишли ҳужжат асосида олинган тан жароҳатининг оғир ёки енгиллигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ёки унинг вафоти тўғрисида гувоҳнома нусҳаси асосида белгиланади.

Сиҳат-саломатликка етказилган зиён учун тўлов учинчи шахснинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарни қоплаш учун йўналтириладиган маблағдан - (суғурта шартномасидан келиб чиқиб) Суғурта пулидан қуйидаги миқдорда амалга оширилади:

  • киши ҳалок бўлганда – 100 фоиз;
  • шикастланиш (I гуруҳ ногиронлиги учун) – 80  фоиз;
  • шикастланиш (II гуруҳ ногиронлиги учун) – 60 фоиз;
  • шикастланиш (III гуруҳ ногиронлиги учун) – 40 фоиз;
  • ногиронлик белгиланмаган шикастланиш ва тан жароҳати учун – 20 фоиз.

       Ҳар бир ҳақиқатда содир этилган Суғурта ҳодисаси сабабли мол-мулкка етказилган зарар ва жабрланувчининг сиҳат-саломатлигига келтирилган зиён учун Суғурта товони тўлови бир йўла амалга оширилади.

Маълумотлар ва барча хужжатларни Суғурталовчи томонидан тузилган Комиссия кўриб чиқиб, Суғурта ҳодисаси тан олинганлиги ёки тан олинмаганлигига қараб қарор қабул қилинади. Суғурта товони 3 кун ичида Суғурта қилдирувчига ёки Учинчи шахсга далолатнома асосида тўлаб берилади.

Агар Суғурта товонини (Суғурта пулини) тўлаш белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, Суғурталовчи Суғурта товонига қўшимча равишда, Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.

Суғурта қилдирувчи Суғурта шартномаси шартлари асосида Франшиза қўллаб Суғурта товонини бир қисмини тўламаслиги мумкин.

Суғурталовчи Суғурта шартномаси муддати амалдалиги вақтида Суғурта қилдирувчидан Суғурта ҳодисаси тўғрисида даъво (хабарнома) аризаси олган бўлса, Суғурта қилдирувчи Суғурта товони (Суғурта пули) ни Суғурта шартномаси муддати тугагандан сўнг ҳам олиши мумкин.

Мол-мулкга нисбатан кўрилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган энг кам иш ҳақи миқдорининг 150 баробаридан юқори бўлган ҳолатларда Суд қарори асосида тўланади.