ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИНИ ҚАЙТМАСЛИК ХАВФИДАН КОМПЛЕКС  СУҒУРТАЛАШ

 

Суғурталовчи мазкур Суғурта шартнома шартлари ва ёки ушбу Суғурта шартномасининг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишилган шартлар, истиснолар ва иловаларга мувофиқ, Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи суғурта мукофотини мазкур Суғурта шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олиш шарти билан кўрсатилган тартиб ва ҳажмда Суғурта қилдирувчи ва/ёки олишга ваколати бўлган бошқа шахсга суғурта ҳодисаси натижасида юзага келган Зарарни қоплаш мажбуриятини олади. Бунда Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига Суғурта шартномасининг предмети юзасидан тақдим этилган Ариза-сўровномадаги маълумотларнинг тўғри эканлигини тасдиқлайди ҳамда мазкур Ариза-сўровнома Суғурта шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.      

Кредитни суғурта қилиш шартномаси Қарздор бахтсиз ҳодиса натижасида қисман ёки тўлиқ меҳнатга лаёқатини йўқотган ёки вафот этган тақдирда Қарздор ва унинг оиласига олинган кредитни қайтариш бўйича моддий ёрдамни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида» ги Қонуни, 1, 14 класслар бўйича Суғурта қилиш қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган ва кредитларини суғурталашнинг асосий шартларини белгилайди.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

Ушбу Суғурта шартномасига мувофиқ Суғурталовчи қуйидаги воқеалар натижасида Суғурта қилдирувчи томонидан Наф олувчига тақдим этган кредитни қайтариш бўйича мажбуриятларини бажармаслигидан суғурта ҳимоясини тақдим этади:

Суғурта қилдирувчининг тўловга қобилиятсизлиги.

Суғурта қилдирувчининг тўловга қобилиятсизлиги бўлиб, Суғурта қилдирувчининг қуйидаги ҳодисалар натижасида кредит бўйича асосий қарзни тўламаслиги ёки бошқа тўлай ололмаслиги ҳисобланади:

а) суғурта қилдирувчи суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этиши;

б) суғурта қилдирувчир суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнатга вақтинча умумий лаёқатини йўқотиши;

в) суғурта қилдирувчи суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида бахтсиз ҳодиса натижасида доимий тўлиқ меҳнатга умумий лаёқатини йўқотиши (ногиронлик) ҳамда унинг натижасида ҳар қандай турдаги меҳнат фаолияти билан бошқа шуғулланиш имкониятини йўқотилиши;

Суғурта ҳодисаси бўлиб, содир бўлиши натижасида истеъмол кредити эвазига харид қилинган мулкнинг нобуд бўлиши ёки унинг шикастланишига олиб келувчи ва Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқарувчи қуйидаги воқеа ҳисобланади:

- ёнғин;

- бузиб ўғирлик қилиш, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари;

СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

Суғурта товони (таъминоти) суғурта пулидан келиб чиққан ҳолда Суғурталовчи томонидан Наф олувчи Суғурта қилдирувчига Суғурта шартномасида миқдори ва тўлаш тартиби кўрсатилган суғурта мукофотининг тўлиқ ва ўз вақтида тўлаганлигидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда амалга оширилади.

Суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта товонининг тўлови Наф олувчига кўрсатган банк ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўрсатилган даъво қилиш муддатлари мобайнида қонун ёки мазкур Суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини олган Наф олувчи суғурта товонини олиш ҳуқуқидан бутунлай ёки қисман маҳрум қилувчи тафсилотлар аниқланса, олинган маблағларни (ёки уларнинг тегишли қисмини) қайтариши шарт.

Суғурта шартномаси шартларига кўра, суғурта ҳодисаси деб тан олинишини мумкин бўлган воқеа содир бўлганда, Наф олувчи/Суғурта қилдирувчи воқеа содир бўлгандан бошлаб 30 (ўттиз) календарь куни ичида хабарни объектив қайд этиш имконини берувчи ҳар қандай мавжуд услубда (тел. факс, e-mail, телеграмма ва б.қ.) Суғурталовчини хабардор қилиши шарт.

Агар Наф олувчи Суғурта қилдирувчида Суғурталовчини белгиланган муддатларда суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабардор қилиш имконияти бўлмаса, Суғурталовчи даъвони ЎзР қонун ҳужжатларида ўрнатилган даъво қилиш муддатлари ичида қабул қилиш мажбуриятини олади. Аммо Суғурталовчи ўз вақтида хабар қилиш имконияти ҳақиқатдан Наф олувчи Суғурта қилдирувчида мавжуд бўлмаганлигининг исботини талаб қилиш ҳуқуқига эга.    

Суғурта товонини (таъминотини) олиш учун Суғурталовчига қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

а) Суғурта қилдирувчининг аризаси;

б) суғурта полиси;

в) Нотариал тасдиқланган Суғурта қилдирувчининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома;

г) Суғурта қилдирувчининг вақтинчалик, доимий тўлиқ меҳнатга лаёқатини йўқотганлигини тасдиқловчи тегишли хужжатларнинг нусхалари, объектив, шу жумладан Суғурта қилдирувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, даромадининг йўқотилишини, қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ишсиз мақомини олганлигини тасдиқловчи хужжатлар ва б.қ.;

д) кредит шартномасининг нусхаси;

е) Суғурта ҳодисаси содир бўлган санада Суғурта қилдирувчининг Кредит шартномаси бўйича сўндирилмаган қарзининг миқдори ҳақидаги Суғурта қилдирувчининг маълумотномаси;

ж) Наф олувчи/Суғурта қилдирувчи ўртасидаги барча ўзаро ҳисоб-китобларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг Наф олувчи томонидан аслига тўғри эканлигини тасдиқланган нусхалари;

з) Суғурта ҳодисасининг сабаблари ва тавсифини аниқлаш учун зарур бошқа хужжатлар.

Суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини тан олган тақдирда 3 (уч) иш куни ичида Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномани тузади. Унда олинган барча маълумотлар кўрсатилади ва тўланиши лозим бўлган суғурта товонининг миқдори белгиланади. Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома Суғурталовчи, Наф олувчи/Суғурта қилдирувчи вакиллари иштирокида расмийлаштирилади.      

Суғурталовчи томонидан Суғурта товони суғурта пули суғурта ҳодисасини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни олгандан кейин ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолтнома имзолангандан сўнг 5 (беш) банк куни ичида тўланади.