АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА ЎРНАТИЛГАН ГАЗ УСКУНАЛАРИНИ СУҒУРТАЛАШ

             

Автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасидан фойдаланиш оқибатида юз бериши мумкин бўлган қалтисликлардан суғурталаш.

Шартнома бўйича Суғурталовчи Суғурта қилдирувчининг автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасини йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), ёнғин ва портлаш натижасида йўқотилиши ёки зарарланиши ҳамда автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ ускунасининг портлаши ёки ёнғин чиқиши оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар)га етказилган зарарни қопланиши билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига зид бўлмаган мулкий манфаатларини суғурта қилиши шартноманинг мазмуни  ҳисобланади.

Мазкур шартномага мувофиқ автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасини йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), ёнғин ва портлаш натижасида йўқотилиши ёки зарарланиши ҳамда автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ ускунасини портлаши ёки ёнғин чиқиши оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар)га зарар етказилиши Суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

Суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурта қилдирувчи ёки учинчи шахслар Суғурта ҳодисаси ҳақида Суғурталовчига 3 (уч) кун ичида ёзма равишда хабарнома беради.

Суғурта қилдирувчи Суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-Суғурта тўловини олиш тўғрисида ариза;

-Суғурта шартномаси;

-Суғурта полиси;

-Суғурта ҳодисаси натижасида автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасинининг зарарланган, нобуд бўлган ёки йўқотилганлигини тасдиқлаб тузилган маълумотнома ва Суғурта ҳодисаси учун айбдор юридик ёки жисмоний шахснинг тушунтириш хати;

-Линцезияга эга бўлган баҳоловчи ташкилот ёки экспертларнинг баҳолаш хисоботи;

-зарар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган фотосурат ёки видеотасмалар билан таъминлаш;

-Суғурта ҳодисасини тасдиқловчи мутасадди ташкилотларнинг ҳужжатлари;

-Суғурта қилдирувчи ўзига маълум бўлган Суғурта ҳодисасига оид бошқа маълумотлар;

-баҳоловчи ташкилотнинг зарар миқдорини аниқлаш учун амалга оширган баҳолаш ҳисоботи.

Автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасининг зарарланиши ёки автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ ускунасини портлаши оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар)га зарар етказилиши бўйича Суғурта товони тўлаш тартиби:

-Автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунаси тўлиқ йўқотилганда Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига Суғурта товонини автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунаси суғурталанган Суғурта пули доирасида тўлайди.

-Учинчи шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилганда Суғурта товони Сугурта пулининг 35 фоизидан, хаёти ёки соғлигига зарар етказилганда Суғурта товони микдори Суғурта пулининг 65 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

-Суғурта ҳодисаси, шунингдек, келтирилган зарарни исботлаш Суғурта қилдирувчи зиммасига юкланади.

-Автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасининг такомиллаштирилиши ёки ўзгартирилиши, янгиланиши билан боғлиқ харажатлар, Cуғурта қилдирувчи томонидан зарарни баҳолатиш ишлари учун қилинган ҳаражатлар Cуғурталовчи томонидан қопланмайди.

-Автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускунасининг эскириш қиймати товар кўриниши ва Суғурта полисида келишилган франшиза миқдори ҳар бир тўланаётган суғурта товони миқдоридан чегириб қолинади.

-Суғурта товони суғурта қилдирувчи томонидан тижорат банкида очилган ҳисоб рақамига пул маблағини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.