БАҲОЛОВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИ СУҒУРТАЛАШ

 

Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини ушбу Шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаши эвазига Компания ушбу Шартномада назарда тутилган шартларга ва/ёки ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қўшимча келишилган шартлар, истиснолар ҳамда иловаларга мувофиқ, суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурта қилдирувчига етказилган зарарни қуйида келтирилган ҳажмда ва муддатда қоплаш мажбуриятини олади.

Мазкур суғурта тури ушбу Шартнома амалда бўлган даврда Суғурта қилдирувчининг касбий фаолиятини сифатсиз бажарганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги натижасида зарар етказганлиги учун юридик жавобгарлиги юзага келганда унинг мулкий манфаатларини ҳимоялайди.

Ушбу Шартнома доирасида Компанияга қўйиладиган талабга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа юз берса, Суғурта қилдирувчи Компанияни дарҳол, лекин 48 соатдан кечиктирмай бу ҳақда хабардор қилиши ва зарар аниқлангандан кейин 5 (беш) кун ичида Компанияга зарарга таъсир этган сабаблар ва тафсилотлар кўрсатилган ёзма ариза йўллаши шарт.

Суғурта қилдирувчи Компанияга суғурта товони тўлаш ҳақида талаб қўйганда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

а) Суғурта полисининг асл нусхаси;

б) лицензия нусхаси;

в) суд қарори;

г) далолатномалар, мутасадди идораларнинг эксперт хулосалари, баёнлар, воқеанинг юз бериши факти, тафсилотлари ва сабабларига оид бошқа ҳужжатлар ва материаллар.

 Компанияга ҳужжатларнинг ҳаммаси тақдим этилмаса ҳам суғурта ҳодисасини тан олиш ёки олмаслик ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.  

Воқеага тааллуқли барча тафсилотларни ўрганиб чиққандан кейин Компания воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олиши ёки олмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.

Компания юз берган воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олса, тўланиши лозим бўлган суғурта товонининг миқдори аниқланиб, Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади.

Агар суғурта ҳодисаси юзасидан жиноий иш, фуқаролик иши ёки маъмурий жазо қўлланилиши бўйича иш қўзгатилган бўлса, Компания мутасадди идоралар томонидан тегишли қарор қабул қилингунга қадар суғурта товонини тўлаш масаласини ҳал қилишни  кечиктириши мумкин.

Суғурта қилдирувчининг суғурта товони тўлаш ҳақидаги аризаси суғурта товони тўлаш масаласини ҳал этиш учун зарур ҳамма ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин берилиши мумкин.

Наф олувчи етказилган зарар тўғрисида даъво билан чиққанда Суғурта қилдирувчи Компания розилиги билан ваколатли органларнинг баҳсли масалалар бўйича эксперт баҳосини ва расмий изоҳини олиши ва даъвони кўриб чиқишга малакали мутахассисларни жалб қилиши шарт.

Зарар юз бериши факти ва миқдори Суғурта қилдирувчининг Наф олувчи олдидаги жавобгарлиги суд қарори билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Суғурта товони Компания томонидан суғурта даъвосини кўриш мобайнида аниқланган зарар миқдорида, аммо суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланади.

Компания суғурта товонини Суғурта қилдирувчи Наф олувчига Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин 15 (ўн беш) кун ичида амалга оширилади.

Компаниянинг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори Суғурта қилдирувчи Компания талаб қилган барча ҳужжатлар билан суғурта товонини олиш учун мурожаат этгандан кейин 15 (ўн беш) кундан кечиктирмасдан Суғурта қилдирувчига хабар қилиниши ва унда асосланган рад этиш сабаблари кўрсатилиши шарт.

Суғурта қилдирувчи Компания қароридан норози бўлган тақдирда даъвони ҳал этиш учун мустақил эксперт тайинланишини талаб қилиши мумкин.

Баҳсли масалалар юзасидан эксперт хулосаси ва ваколатли органларнинг расмий тушунтиришлари ўртасида зиддиятлар юзага келса, юридик жавобгарлик юзага келганлиги ва етказилган зарарнинг миқдори масаласи суд орқали ҳал этилиши лозим.