ХАВФЛИ ЮКЛАРНИ ТАШИШ  ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ СУҒУРТАЛАШ

 

Мазкур шартнома бўйича Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи ташкилот ёки корхонанинг автотранспорт воситасида хавфли юкларни ташиш вақтида, суғурта шартномаси амал қиладиган даврда рўй берган назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқиши оқибатида  бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга етказилган зарарни Суғурта қилдирувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши  билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатларини суғурта қилиш мазкур шартноманинг мазмуни  ҳисобланади.

Суғурта қилдирувчининг Хавфли юкларни автотранспорт воситаларида  ташиш вақтида авария содир бўлиб, хавфли юкларнинг портлаши ёки моддаларнинг ажралиб чиқиши оқибатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлигининг бошланиши факти суд қарори билан кучга кириб тасдиқланиши суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

 Суғурта қилдирувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳодисаси деб эътироф этилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сонли Қорорининг 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари”га амал қилинмагани натижасида ёниш, портлаш, радиация ва радиактив зарарланиш ва х.к. содир бўлса; 

б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;

в) оммавий тартибсизликлар, бошқа фуқаролар бўйсунмаслигининг жамоавий ҳолатлари ва иш ташлашлар;

г) Хавфли юкларни ташувчи автотранспорт воситаларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши;

д) Суғурта қилдирувчининг ёки бошқа шахсларнинг қасддан қилган ноқонуний ҳатти ҳаракатлари;

е) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Суғурта қилдирувчи хавфли юкларни автотранспорт воситаларида  ташиш вақтида авария содир бўлиб, хавфли юкларнинг портлаши ёки моддаларнинг ажралиб чиқиши оқибатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлиги тўғрисида авария содир бўлган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни  мобайнида  ёзма равишда Суғурталовчини хабардор қилади.

Суғурта товони тўланиш миқдорлари:

а)  бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етганда ҳар бир шахсга тўланадиган суғурта товони суғурта шартномаси тузилган кундаги энг кам иш хақининг 100 баробаригача ва жами суғурта пулининг 40  фоизидан ошмаган ҳолда (жами тўланадиган суғурта товони суғурта пулининг 40 фоизидан ошган ҳолларда суғурта товони зарар етган шахсларга мутаносиб равишда тақсимланади);

б) бошқа шахсларнинг мол – мулкига зарар етганда зарар етган мол-мулкнинг тикланиш қийматидан ва суғурта пулининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда (жами тўланадиган суғурта товони суғурта пулининг 30 фоизидан ошган ҳолларда суғурта товони зарар етган мол-мулклар миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади);

в) атроф муҳитга зарар етказилганда суғурта пулининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда суғурта товони миқдори аниқланади.

Тўланадиган суғурта товони (суғурта пули) нинг миқдори суғурталовчи томонидан авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш далолатномаси, суд қарорлари ва суғурта ҳодисаси бошланишининг сабаблари ва ҳолатлари, шу жумладан бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори кўрсатилган бошқа материаллар асосида белгиланади.

Суғурта товони (суғурта пули), суғурта ҳодисасини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузилган суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномани тузиш орқали  амалга оширилади.

 Мазкур шартнома бўйича қўйидагилар қопланмайди:

а) маънавий зарар;

б) “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида суғурта ҳодисаси содир бўлиши;

в) Суғурта қилдирувчи мулкий ҳуқуқга, хўжалик юритувчи ҳуқуқга ёки тезкор бошқариш ҳуқуқига ёхуд бошқача қонуний асосда (ижара ҳуқуқида, сақлаш шартномаси бўйича, ишончнома бўйича, мулкни унга бериш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига ва шу  кабиларга кўра) унга тегишли бўлган мол-мулкка етказилган зарар;

г) Суғурта қилдирувчининг неустойка (жарима, пеня) тўлаш, унинг кафолатли ва шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариши, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрган зарарлари;

д) олинмай қолган даромадлар (товар кўриниши ўзгариши ва шу каби хар қандай холатларда юзага келган бой берилган фойда).

Суғурта товони (суғурта пули) бевосита зарар кўрган бошқа шахс (ёки унинг меросхўри)га тўланади.

 Суғурта товони (суғурта пули)ни тўлаш суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.

Суд қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинган (рад этилган) тақдирда суғурталовчи суғурта товони (суғурта пули) ни тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этишни, агар дастлабки қарор бўйича ижобий ёки салбий хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, суднинг узил-кесил қарори қабул қилинадиган вақтгача кечиктириши мумкин.

Етказилган зарар шунингдек бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта пули) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди. Суғурта қилдирувчи суғурталовчини зарарни жабрланганга қоплаш учун бошқа шахслар томонидан амалга оширилган – ўзига маълум бўлган тўловлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Суғурта қилдирувчи суд қарорини ижро этиш мақсадида бошқа шахсларга  зарарни қоплаган тақдирда Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига суғурта товони (суғурта пули)ни тўлашни у амалга оширган тўлов миқдорида, лекин суғурта шартномаси бўйича белгиланган суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширади.

Суғурта қилдирувчининг зарарни тўлаш (суброгация) юзасидан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган суғурта товони (суғурта пули) доирасида Суғурталовчига ўтади ва Суғурта қилдирувчи шу билан боғлиқ барча хужжатларни Суғурталовчига топшириши шарт.