ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ

 

Суғурта қилдирувчининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган, суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида келиб чиқувчи зарарлар (йўқотишлар) хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлари Суғурта шартномасининг предмети ҳисобланади.

Суғурта шартномаси - ёзма келишув бўлиб, унга кўра суғурталовчи келишувда шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига келишувда назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олади.

СУҒУРТА ҲОДИСАСИ

Суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаб берилишини талаб қилиниши натижасида келиб чиққан ва суд ҳамда ҳуқуқий харажатлар кўринишида амалга оширилган, Суғурта қилдирувчининг зарар кўришига сабаб бўлган воқеа Суғурта ҳодисаси хисобланади.

Суғурта ҳодисасига суғурта шартномаси амалда бўлган даврда ёки суғурта шартномаси амалда бўлган даврда бошланган воқеалар туфайли Суғурта шартномаси муддати тугагандан сўнг содир бўлган ҳодисалар киради.

Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаб берилишини талаб қилиниши бўйича уни ҳуқуқий химоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурталаш шартномасини тузади.

Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:

  • суғурта қилдирувчининг адвокатлик хизмати харажатлари;
  • процессуал харажатлар (суд харажатлари ва ҳ.к.);
  • суд муҳокамаси билан боғлиқ бошқа харажатлар;
  • бунда Суғурта қилдирувчи томонидан қуйидаги тарзда етказилган зарарлар туфайли суд муҳокамаси харажатлари кўзда тутилади,(Суд муҳокамасига сабаб бўлган ҳодисалар);
  • -мол мулкга зарар етказилиши-ташкилотлар ёки фуқароларнинг мол-мулкларига шикаст етказилиши (йўқ қилиниши, бузилиши ва ҳ.к.);
  • -шахсга етказилган зарар-тан жароҳати ёки бошқа кўринишда соғлиққа етказилган зарар оқибатида жисмоний шахсларнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки пасайиши, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши;
  • суғурта қилдирувчининг ходимлари томонидан сифатсиз касбий хизмат кўрсатилиши;
  • -шартнома мажбуриятларини бажарилмаслиги ёки талаб даражасида бажарилмаслиги;
  • Ўзбекистон Реcпубликаси меъёрий ҳуқуқий хужжатларида махсус кўзда тутилган бошқа ҳоллар.

 

СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ

Зарарларни тартибга солишда суғурта товони тўлаш учун қуйидаги хужжатлар асос бўлади:

  • суғурта қилдирувчи томонидан тақдим қилинган Суғурта полиси (шартномаси);
  • суғурта қилдирувчининг Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги аризаси;
  • ваколатли органларнинг расмий хужжатлари нусхалари (қарор, ҳал қилув қарори, ажрим), Суғурта қилдирувчининг хуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ (суд муҳокамаси) харажатларини тасдиқловчи шартнома ва тўлов топшириқномалари нусхалари;
  • даъво талабномаси нусхаси;
  • қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Суғурта ҳодисаси сабаблари ва ҳолатини тасдиқловчи барча ҳужжатлар жамлангандан сўнг, 5 (беш) кун ичида Суғурталовчи Суғурта ҳодисасини тан олинганлиги ёки тан олинмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.Суғурта ҳодисаси тан олинганда Суғурта қилдирувчи иштирокида Суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатномада Суғурта товони миқдори кўрсатилади. Суғурта товони Суғурта ҳодисаси тан олинганлиги тўғрисида Суғурталовчининг қарори қабул қилингандан ва Суғурта далолатномаси тузилгандан сўнг 10 (ўн) кун ичида тўлаб берилади.

Суғурта товони миқдори ҳар бир Суғурта ҳодисаси бўйича Суғурталовчининг белгиланган жавобгарлиги доирасида Суғурта қилдирувчининг ҳақиқатда ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларини (тасдиқловчи ҳужжатлар асосида) йиғиндиси тарзида аниқланади.

Суғурта товони келишилган шартсиз франшиза ва ушбу ҳодиса бўйича етказилган зарар учун бошқа айбдор шахслардан ундирилган маблағлар чегириб ташланиб тўланади.

Суғурталовчи агарда иш суднинг апелляция, кассация инстанцияларида ёки назорат тартибида қайтадан муҳокома қилинаётган ҳолларда ёки Суғурта қилдирувчининг ҳатти–ҳаракатлари шубҳа туғдирганда, Суғурта товони тўлаш муддатини тегишли ҳужжатлар олингунга қадар кечиктириб туриш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилдирувчи қуйидаги ҳолларда Суғурта товонини тўлашни рад қилиш ҳуқуқига эга:

а) суғурта қилдирувчи Суғурта шартномаси тузилаётган пайтда суғурта таваккалчиликлари хавфини баҳолашда аҳамиятга эга бўлган нотўғри маълумотлар тақдим қилган бўлса;

б) агарда Суғурта ҳодисаси Суғурта қилдирувчининг атайлаб қилган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида содир бўлган бўлса;

в) агарда суғурта қилдирувчи Суғурта ҳодисаси тўғрисида ўз вақтида Суғурталовчига хабар бермаса;

г) Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси ҳолати ва сабабларини, ҳамда зарар миқдорини аниқлашда Суғурталовчининг қатнашишига тўсқинлик қилса;

д) Суғурта қилдирувчининг айби билан Суғурталовчи томонидан регресс талабларини амалга ошириш мумкин бўлмаса.