ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИНИ КОМПЛЕКС СУҒУРТАЛАШ

 

 

Суғурталовчи Суғурта шартномаси шартлари асосида қуйидаги мажбуриятларни олади:

Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи ўрталарида тузилган Ипотека шартномаси асосида гаровга қўйилаётган мол-мулкга етказилган зарарнинг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши ёки зарарланиши бўйича Суғурта товонини тўлаш.

Суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси амал қилган даврда бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини қисман ёки доимий йўқотиши, унинг вафоти туфайли унга етказилган зарарни Наф олувчига ёки Суғурта қилдирувчи томонидан тайинланган шахсга қоплаб бериш.

Суғурта қилдирувчи Суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатда Суғурта мукофотини тўлаш мажбуриятини олади.

Суғурта шартномаси муддати Ипотека шартномаси муддатига мос равишда ўрнатилади.

Суғурталовчи Суғурта шартномасига асосан қуйида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбурият олиб боради:

Мол-мулкнинг доимий сақланиш жойида бўрон, кучли шамол, довул, жала, сел, яшин уриши, зилзила, тошқин, кўчки, дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, ёнғин, портлаш, ўғирлик, босқинчилик, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракати натижасида етказилган зарар.

Суғурта шартномаси муддати давомида Суғурта қилдирувчини бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ доимий йўқотиши;

Суғурта шартномаси муддати давомида Суғурта қилдирувчини бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этиши.

Суғурта қилдирувчининг Суғурта товонини тўлаш хақидаги аризаси қуйидаги хужжатлар билан бирга 3 (уч) кун ичида тақдим қилинади:

  1. Суғурта ходисаси тўғрисида хабарнома;
  2. Суғурта қилдирувчининг Мол-мулкнинг зарарланган қисмига бўлган даъвоси, рўйхат бўйича номи ва зарар миқдори;
  3. Учинчи шахслардан зарар учун ундирилган маблағ;
  4. Суғурта ҳодисасини тасдиқловчи мухрланган ва ваколатли шахслар (суд, ёнғин хавфсизлиги, ИИБ, ЙҲХБ ва б.ш.) томонидан рўйхатланган хужжатлар тўплами;
  5. Суғурта қилинган шахс вафот этган тақдирда Суғурталовчига ФҲДЁ томонидан берилган вафоти тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  6. бахтсиз ҳодиса натижасида Суғурта қилинган шахснинг иш қобилияти тўлиқ ёки қисман йўқотилганлигини тасдиқловчи хужжатлар;
  7. бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини тўлиқ доимий йўқотишида Суғурта товони.

Суғурта пулига нисбатан қуйидаги тартибда тўланади:

  1. 1-гуруҳ ногиронлиги учун – 80,0 %;
  2. 2-гуруҳ ногиронлиги учун – 65,0 %.

Суғурта қилдирувчи бахтсиз ходиса натижасида вафот этганда олдинги Суғурта таъминоти тўланган қисмлари олиб ташланган ҳолда 100 % тўланади.

Суғурта ҳодисаси ҳақида ариза берилгандан сўнг, ҳодиса асосларини аниқлаш учун
3 (уч) кун ичида комиссия ташкил қилинади. Комиссия таркибига Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчининг вакиллари, ҳодиса тавсифига кўра мутасадди ташкилот вакиллари, экспертлар ва бошқалар киради.

Cуғурта ҳодисаси натижасида аниқланадиган мулкга етказилган суғурта товони миқдори Линцезияга эга бўлган баҳоловчи ташкилот ёки экспертларнинг баҳолаш хисоботи асосида белгиланади. 

Комиссия томонидан Суғурта ходисаси деб тан олинса 3 (уч) кун ичида зарар миқдори ва асослари ҳақида Далолатнома тузилади.

Тарафлар ўрталарида зарар миқдори ёки асослари ҳақида норозичилик келиб чиқса бошқа мустақил эксперт жалб қилинади.

Суғурта пулидан паст қилиб тўланган Суғурта товонидан қолган Суғурта пули қисми Суғурта шартномасининг охирги муддатигача ўз кучини сақлаб қолади.

Етган зарар тўлиқ қопланган бўлса ёки уни қоплаш суд қарори билан айбдор шахсга юклатилган бўлса Суғурта қилдирувчи Суғурта товонини олиш ҳуқуқини йўқотади.

Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи учинчи шахсдан ёки айбдор шахсдан зарар учун Суғурта товонини бир қисмини олган бўлса Суғурталовчи фақатгина Суғурта пулининг қолган қисмини тўлаши мумкин.

Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига тўлаган Суғурта товони миқдорини зарар етказган шахсдан ундириш учун талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Регресс ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги асосида амалга оширилади.

Мол-мулк йўқотилса унинг зарарланган қисми алмаштирилади ёки Суғурта пули доирасида тўланади. Бу ҳолда ҳар бир Бўлим бўйича умумий Суғурта товони Суғурта шартномасида кўрсатилган умумий Суғурта пулидан ёки Суғурта таъминотидан ошмаслиги керак.

Суғурталовчининг Суғурта товонини (таъминоти)ни тўлашни рад этишдаги қарори асосли равишда Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин 15 (ўн беш) кун ичида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар қилинади.

Суғурталовчининг Суғурта товонини (таъминоти)ни тўлашни рад этишдаги қарори судга даъво бериш орқали ҳал қилиниши мумкин.

Суғурта қилдирувчининг ёки Наф олувчининг Суғурта ҳодисаси натижасида тўланган зарар учун айбдор шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида Суғурталовчига ўтади.

Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан Суғурта қилдирувчи, Наф олувчи ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи барча хужжатлар тўпламини, гувоҳларни ва маълумотларни бериши шарт.

Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчи зарар учун жавобгар бўлган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса, у ҳолда Суғурталовчи Суғурта товонини тўлашдан озод бўлади ва тўланган Суғурта товонини қайтаришга ҳақли бўлади.

Суғурта ходисаси тан олинганлиги тўғрисидаги далолатнома имзолангандан сўнг Суғурта товони Суғурталовчи томонидан 10 (ўн) банк куни ичида Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига тўланади.