БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН КОМПЛЕКС СУҒУРТАЛАШ ТУРИ

Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчининг ходимларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиниши. Суғурта қилинганлар рўйхати мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб илова қилинади.

Мазкур шартномага мос равишда Суғурталовчи, шартномада белгиланган суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурта қилдирувчи, Суғурталанган шахс (Наф олувчи)га суғурта пули доирасида суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятини олади, Суғурта қилдирувчи эса шартномада белгиланган муддатда, тартибда ва ҳажмда суғурта мукофотини тўлаб бериш мажбуриятини олади.

Бахтсиз ҳодиса натижасида Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган майибланиши, жароҳатланиши ёки унинг вафоти билан ҳаёти ва саломатлигига боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари Суғурта объекти ҳисобланади.

Суғурта шартномаси амал қилиш даврида юз берган қуйидаги ҳодисалар суғурта ҳодисалари ҳисобланади:

Суғурталанган шахснинг бахтсиз ҳодиса туфайли майибланиши (жароҳатланиши);

Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кутилмаган ҳодисалар натижасида тананинг жароҳатланиши, жароҳатланиш натижасида тана аъзоларини ишлаш функциясини ўзгариши ёки ўлимга олиб келувчи ҳодисалар:

-куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари, портлаш ҳамда ҳайвонлар тажовузи, тишлаши, чақиши натижасида шикастланишлар, ғараз ниятли шахсни ҳужуми, Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир жисмни тушиб кетиши, жисмнинг урилиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракати вақтида йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар, тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши.

Суғурталанган шахснинг бахтсиз ҳодиса туфайли вафоти (табиий ўлим, шамоллаш ва касаллик туфайли вафот этишдан ташқари).

Суғурталанган шахснинг кўрсатилган бахтсиз ҳодисалар натижасида вафот этиши.

-кичик бандда кўзда тутилган суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурталанган шахсга суғурта товони миқдори даволаш муассасасининг ҳужжатлари асосида шикастланиш даражаси фоизи ҳисобида аниқланади.  

Суғурталанган шахс Суғурта ҳодисаси натижасида вафот этганда Наф олувчи шахсга ёки Суғурталанган шахснинг ворисларига Суғурта пули тўлиқ тўланад                                                                                                         

Суғурта шартномаси бўйича суғурта товони ёки суғурта пулини олиш ҳуқуқи шартнома кимни фойдасига тузилган бўлса ўша шахсга, Суғурталанган шахс вафот этганда эса Наф олувчига тегишли бўлади, Наф олувчи кўрсатилмаган ҳолларда эса Суғурталанган шахснинг қонун бўйича ворисига тегишлидир.

Суғурта шартномаси бўйича Суғурта ҳодисаси юз берганда, Суғурта қилдирувчи Суғурта ҳодисаси содир бўлган вақтдан 30 (ўттиз) банк кунидан кечикмай Суғурталовчини рўй берган ҳодиса тўғрисида ҳодисани қайд этиб қўйиш мақсадида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Суғурта ҳодисаси натижасида Суғурталанган шахс ҳаёти ва саломатлигига зарар етганида Суғурталанган шахсга суғурта товони миқдорида шифокор-эксперт хулосаси ҳамда даволаш муассасасининг ҳужжатлари асосида шикастланиш даражаси фоизи ҳисобида аниқланади.  

Суғурта ҳодисаси натижасида Суғурталанган шахс вафот этганда Суғурта пули тўлиқ шахсий суғурта пули миқдорида аниқланади ва Наф олувчига тўланади. 

Суғурта товонини олиш учун Суғурталовчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиққа зарар етганда:

-суғурта полиси;

-Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи)нинг аризаси;

-жароҳат туфайли даволанганлиги тўғрисида даволаш–профилактика муассасасидан маълумотнома ёки суғурта ҳодисаси сабаблари, санаси, ташҳиси, даволаш диагностикаси, даволаниш давомийлиги кўрсатилиши лозим бўлган бошқа тиббий ҳужжат;

-зарур ҳолларда суғурта ҳодисаси ҳаққонийлиги ва ҳолатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, жумладан рентген сурати, тергов ёки суд идораларининг ҳужжатлари ва бошқалар;

-шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

б) бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этганда:

-суғурта полиси;

-Наф олувчи шахс (ворис)нинг аризаси;

-ФХДЁ бўлими томонидан берилган Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхаси;

-ворислик ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат;

-шахсни тасдиқловчи ҳужжат.

Суғурталанган шахснинг юмшоқ тўқималари, қулоғи, кўзи, сийдик йўллари, жинсий аъзолари шикастланганда Суғурталанган шахс тақдим этган тиббий ҳужжатлардан ҳулоса чиқариш учун керакли маълумотлар етарли бўлмаса, жароҳат олган шахс Суғурталовчи томонидан мутахассис шифокор ҳузурига юборилиши мумкин.  

Суғурта шартномаси (Суғурта полиси) бўйича Суғурталовчи Суғурта ҳодисаси  юз берганда Суғурта қилдирувчига (Суғурталанган шахсларга) ёки Наф олувчи шахсга шартлашилган Суғурта пули ёки унинг тегишли қисмини Давлат ижтимоий таъминот пулидан қатъий назар тўла ёки қисман тўлаши лозим.

Юз берган бахтсиз ҳодиса Суғурта ҳодисаси деб тан олинган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида суғурта шартномаси шартларига кўра суғурта товонини тўланади.

Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори Суғурта қилдирувчига (Наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилинади ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олади.

Суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурталанган шахс бўйича бир неча суғурта ҳодисалари оқибатида тўланадиган суғурта товони тўловининг умумий суммаси шахсий суғурта пули чегарасидан ошиб кетмаслиги лозим.

Суғурта товони (Суғурта пули) Суғурталанган шахс (Наф олувчи)нинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиб бериш орқали тўланади.

Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчининг ходимларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиниши. Суғурта қилинганлар рўйхати мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб илова қилинади.

Мазкур шартномага мос равишда Суғурталовчи, шартномада белгиланган суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурта қилдирувчи, Суғурталанган шахс (Наф олувчи)га суғурта пули доирасида суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятини олади, Суғурта қилдирувчи эса шартномада белгиланган муддатда, тартибда ва ҳажмда суғурта мукофотини тўлаб бериш мажбуриятини олади.

Бахтсиз ҳодиса натижасида Суғурталанган шахснинг ҳоҳ иш иродасига боғлиқ бўлмаган майибланиши, жароҳатланиши ёки унинг вафоти билан ҳаёти ва саломатлигига боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари Суғурта объекти ҳисобланади.

Суғурта шартномаси амал қилиш даврида юз берган қуйидаги ҳодисалар суғурта ҳодисалари ҳисобланади:

Суғурталанган шахснинг бахтсиз ҳодиса туфайли майибланиши (жароҳатланиши);

Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кутилмаган ҳодисалар натижасида тананинг жароҳатланиши, жароҳатланиш натижасида тана аъзоларини ишлаш функциясини ўзгариши ёки ўлимга олиб келувчи ҳодисалар:

-куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари, портлаш ҳамда ҳайвонлар тажовузи, тишлаши, чақиши натижасида шикастланишлар, ғараз ниятли шахсни ҳужуми, Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир жисмни тушиб кетиши, жисмнинг урилиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракати вақтида йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар, тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши.

 Суғурталанган шахснинг бахтсиз ҳодиса туфайли вафоти (табиий ўлим, шамоллаш ва касаллик туфайли вафот этишдан ташқари).

 Суғурталанган шахснинг кўрсатилган бахтсиз ҳодисалар натижасида вафот этиши.

-кичик бандда кўзда тутилган суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурталанган шахсга суғурта товони миқдори даволаш муассасасининг ҳужжатлари асосида шикастланиш даражаси фоизи ҳисобида аниқланади.  

Суғурталанган шахс Суғурта ҳодисаси натижасида вафот этганда Наф олувчи шахсга ёки Суғурталанган шахснинг ворисларига Суғурта пули тўлиқ тўланади.                                                                                                                          