АКЦИЯ

АКЦИЯ

‘IMKON-SUG’URTA’’ компанияси томонидан Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
йили”да аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш ҳамда компания фаолияти ҳақида оммага кенгроқ маълумот етказиш мақсадида 2020 йил 20 март кунидан 2020 йил якунига қадар Компаниянинг “ИМКОН” номли акцияси ташкил этилди.

 

Қуйидаги суғурта қалтисликлари натижасида суғурталанган автотранспорт воситасининг зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилиши Суғурта ҳодисаси ҳисобланади:

  • автотранспорт воситасини олиб қочиш – Cуғурталанган автотранспорт воситасини хуқуқсиз ўғирлаб кетилиши;

  • ўғрилик – Cуғурталанган автотранспорт воситасига тегишли бўлган қисмларини, эҳтиёт қисмларини, қўшимча ускуналарини сирли тарзда ўғирланиши;

  • босқинчилик - Cуғурталанган автотранспорт воситасини ёки унга тегишли бўлган қисмларини, эҳтиёт қисмларини, қўшимча ускуналарини зўрлик билан олиб қўйилиши;

  • ёнғин - Cуғурталанган автотранспорт воситасини маълум сабабларга кўра очиқ ҳолда ёниб кетиши;

  • портлаш - Cуғурталанган автотранспорт воситаси газ ва пар босими кучайиши сабабига кўра портлаши, бу ҳолда портлашдан сўнг ёнғин хосил бўлса, Cуғурта товони ёнғин қалтислигига кўра тўланади;

  • йўл-транспорт ходисалари - Cуғурталанган автотранспорт воситасининг (урилиши, сирғалиши, турли жихозларга урилиб кетиши, қулаши) ҳаракатланиши ёки нохаракат вақтларида зарарланиши;

  • жисмларнинг урилиши - хар-ҳил жисмларнинг Cуғурталанган автотранспорт воситасига қулаб тушиши ёки тўсатдан урилиши натижасида Cуғурталанган автотранспорт воситасига зарар етиши ёки ойналарининг синиши;